Умид Гафуров

Умид Гафуров

@umidgafurov

Followers2.4K
Following93

Author of https://t.co/8yKtnyksI3

Бухара
Joined on November 16, 2011
Statistics

We looked inside some of the tweets by @umidgafurov and here's what we found interesting.

Inside 100 Tweets

Time between tweets:
7 days
Average replies
24
Average retweets
16
Average likes
202
Tweets with photos
5 / 100
Tweets with videos
0 / 100
Tweets with links
0 / 100

“Попопулист” - популизм ҳақида гапирадиган популист.

Мактабда яхши ўқимаганлар энди Жалолиддиннинг фамилияси Мендирман деб ўйлашса керак.

Баъзида Ўзбекистонда бўлаётган барча ҳодисалар бу шунчаки Грин Карднинг жуда ақлли PR кампанияси деб ўйлаб қоламан...

“Кўтни қисган бой бўлур” ибораси ҳақиқат бўлганида, халқимиз миллиардер бўлиб кетарди...

Минскнинг кунига кулмагин зинҳор, сенинг ҳам устингдан куладиган бор 😉

Негадир турли вилоятларда касалланган ҳокимлару-амалдорлар Тошкентда даволаняпти. Баъзилари хусусий шифохонада. Ўз вилоятларидаги давлат шифохоналарига ишонишмайдими? Оддий халқдан нима фарқи бор? Шохи борми? “Ўзим пулини ухлатган касалхонада ўзим даволанаманми?” дегандир...

Менга телефон қилганида бир дўстим: "Салом, Умид яхшими? Уйдагилар яхшими? Сизларчи яхшими?" деб сўрашади. Бирор кун: "Бизлар ҳам яхши раҳмат" дейишса керак 😂

Менга ҳамдардлик билдирган ва сабр тилаган барчага раҳмат. Ҳозир Нуроний санаторийсида даволаняпмиз. Врачлар жуда кам, бутун шифохонага атиги 3-4 киши. Қўлдан келганча ёрдам беришяпти, аммо уларга ҳам қийин. Чарчаб адойи тамом бўлган ҳаммаси. Шифокорларни асранг, каттаконлар.

Давлатдан ёрдам кутиш бефойда. Бир-биримизга озиқ-овқат/дори-дармонлар билан ёрдам бериш учун https://t.co/WmxoM36FQU яратдик. Атрофингиздаги ёрдамга муҳтожларни кўришингиз ёки атрофдагиларингиздан ёрдам сўрашингиз мумкин. https://t.co/EOVvBRCin2

Давлатдан ёрдам кутиш бефойда. Бир-биримизга озиқ-овқат/дори-дармонлар билан ёрдам бериш учун https://t.co/WmxoM36FQU яратдик. Атрофингиздаги ёрдамга муҳтожларни кўришингиз ёки атрофдагиларингиздан ёрдам сўрашингиз мумкин. https://t.co/EOVvBRCin2

Бугун дадам қазо қилдилар. Коронавирусдан. Лекин ташҳис қўйилмади. Бир ҳафта уйда даволадик. 103 га телефон қилсак, беморнинг иситмаси бўлса келолмаймиз дейишди. Уларни ҳам тушунаман, на дориси бор, на ҳимоя воситаси. Расмий статистикага ишонманг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг

Илтимос, “Қўчқордек фарзанд берсин” каби тилаклар айтишни бас қилайлик. Етарлича туғилиб улғайди. Энди уларни тўғри йўналтирадиган чўпонлар ҳам туғилсин.

«Шунча ёмон бўлса, бу давлатни тарк этгин» дейдиганларни эслаб қолинг. Агар кетсангиз, шуларнинг ўзи сизни «қочиб кетганликда» айблайди.

Бўлиб ўтаётган воқеалардан кейин Ўзбекистонда яшашни давом эттирадиган ҳар бир фуқарога “Темирдан бўлган ватанпарварлиги учун” деган орден бериш керак.

Onasi tengi ayollar kòchada mardikorlik qilib yurganini kòrsa, g'ururchasi qòzg'amaydigan mishiqi erkaklar kalta yubka kiygan qizni kòrsa, g'ururi toptalib ketadi.

Ўзбекистон учун энг хавфли вирус – илмли аҳолининг жуда катта қатлами ўз келажагини шу юрт билан боғламаётганида.

Манга Гитара! 😂

I wrote DM to @AskPayPal with my problem 7 days ago. They told me that they will answer ASAP, but I didnt get anything. And they even not replying to my direct messages on twitter. WTF?

Терговчилар калтакларидан вафот этганлар ҳақида ўқигандан сўнг, миямизда мантиқ ва реаллик орасида муросасиз жанг бўлади. Чуқур ва қайғули ўйлар бизга тинчлик бермай, аламзада кайфиятда интернетга кирамиз ва ичимизда тўпланган гапларни ёзамиз: “Эҳ... яхши иш бўлмабди”

Бир амалдор хонадон харид қилибди. Мен ва бир шоу-шувли журналист ҳам шу ердан уй олган эдик. Бўлажак қўшнилари кимлигини билганидан кейин, амалдор пулларини қайтиб олиб кетибди 😂

Bahtiyor Rahmanov - Quyosh porlamoq uchun (NEW Multi version) https://t.co/9fZMgivW4k через @YouTube

Next Page